В связи с запуском новой версии портала прекращается техническая поддержка данной версии!!!
News » Ягона портал Ўзбекистон давлат органлари раҳбарияти қабулига онлайн ёзилиш хизматини жорий этди
31.03.2014

Ягона интерактив давлат хизматлари портали – My.Gov.Uz’да аҳолининг масъул мансабдор шахслар қабулига ёзилиш имконини берувчи хизмат ишга туширилди. Бу ҳақда портал хабар бермоқда. Тегишли тугма сайтнинг юқори қисмига қўшиб қўйилган.

Қонунга мувофиқ фуқароларни қабул қилиш ўрнатилган вақт ва соатда амалга оширилади. Шу боисдан Ягона интерактив давлат хизматлари портали фойдаланувчиларга ташкилотда фуқароларни қабул қилиш тартибидан келиб чиқиб қабул қилиш вақтларини таклиф қилади.

Агар фойдаланувчи айнан қайси ташкилот унинг масаласини ҳал этишга масъул эканлиги хусусида маълумотга эга бўлмаса, унда соҳани танлаш ёки калит сўзни киритиш йўли билан масъул ташкилотни топиш имконияти мавжуд.

Янги жорий қилинган ушбу хизмат фойдаланувчилар томонидан Ягона порталда жорий қилиш учун таклиф қилинган хизматлар орасида энг кўп таклиф қилингани ҳисобланади.

Фойдаланувчилар томонидан жорий этилиши энг кўп сўралаётган хизматлар орасида чет элга чиқишга рухсат берувчи рухсатномани онлайн тарзда расмийлаштириш, автомобиль сотиб олиш жараёнида «электрон навбат»ни жорий этиш, банк карточкалари ёрдамида транзакция хизматларини жорий этиш ва бошқалар ўрин олган.

www.kun.uz

Поделиться

visits:15430

Popular services

Sending...

Feedback

Fields marked with * are obligatory for filling.

Enter the text in the image*
Characters are not case sensitive.
Consideration of applications

Appointments to the leadership of the state body

Business

Feedback