В связи с запуском новой версии портала прекращается техническая поддержка данной версии!!!
Новости » Ягона интерактив давлат хизматлар порталини янада оммалаштириш (УЧАСТНИК КОНКУРСА)
09.12.2013

Инсон умр давомида ўзига қулай бўлган шароитларни яратишга ҳаракат қилади. бугунги кунда фойда – вақт ва пул билан ўлчанади.

Интернет оламида оммалашиб бораётган my.gov.uz портали халқимизга вақт ва маблағини тежаш имкони берди. Ягона интерактив хизматлар портали “электрон хукумат”ни яратиб, хукумат органларига ариза, шикоят, таклиф, маълумот олиш, навбатда туриш... ва бошқа кўплаб қулайликларни ўзида жамлади.

Мен ушбу мақолада порталнинг фаолиятини янада яхшилаш ва фуқаролар орасида оммалашиши учун ўз фикр ва таклифларимни баён қиламан.

Мамлакатимизда интернетдан фойдаланувчиларнинг аксариятининг мақсади бўш вақтларида “кўнгил очиш”. Интернетдан ҳаридлар, давлат органларига ариза ва шикоятлар қилиш каби масалаларда фойдаланувчилар озчиликни ташкил қилади.

Шунингдек, аксарият ташкилот ва муассасаларда интернет сайтлар очилмаган ва очилган бўлсада маълумотларни янгилаб, мунтазам у билан шуғулланадиган масъул шахслар йўқлиги учун сайтдан фойдаланувчилар уларга ташриф буюрмай қўйган. Шу сабабли портал ташкилотчилари ўз олдига қўйган мақсади “Электрон ҳукумат”ни яратишлари учун Олий Мажлисга бу борада қонун қабул қилиш таклифи билан чиқиб, унда асосан қуйидаги масалалар ўрин олишини сўраш лозим:

Ҳар бир ташкилот ва муассасанинг шахсий веб сайти бўлиши ва унда доимий равишда электрон қабулхона ишлаши шарт.

Мунтазам равишда веб сайт билан ишловчи ҳодим бўлиши шарт.

Электрон қабулхонага тушган хатлар ўз вақтида масъул ходимлар ўрганиб чиқилиши ва аризачига жавоб йўллаши шарт.

Масалан, отам “Жиззахтумангаз” филиалига қарздорлигимиз йўқлигини текшириш учун 7 ноябр куни соат 9:15 дақиқа ўтганда борганида 117- бўлиб навбатда турган.

Мен 5-ноябр куни 9:00 да қарздорлик тўғрисида маълумот олгани Жиззах туман Солиқ инспекциясига борганимда 43 бўлиб навбатга ёзилгандим. Навбатим соат 1500 да келганди. Отам, мен ёки ўша навбатда турган бошқаларни қиладиган иши йўқми? Агар “Жиззахтумангаз” филиалининг веб сайти бўлганида ва у мунтазам ишлаб турганида “асаббузарлик”, вақтни бекорга сарфлаш каби ҳолатлар бўлмасди.

Бугунги кунда веб сайтлар сони ортиб, уларни яратишдан турли мақсадлар кўзланмоқда. Шу сабабдан порталда энг ишончли, ўзида соф маълумотлар бера оладиган сайтлар ва улар ҳақида қисқа маълумотлар киритилса мақсадга мувофиқ бўлар эди. Акс ҳолда турли веб сайтлардан олинадиган маълумотларни қай бири ишончли ва ишончсиз эканлигини била олмай, интернет маълумотларидан фойдаланишга нисбатан шубҳа уйғонади.

Масалан, Ғоялар фалсафаси фанидан очиқ дарс ўтишимиз лозим эди. Мен янги маълумотлардан фойдаланиш мақсадида интернетдан маълумот олиб, тақдимот тайёрладим. Дарс ўтаётганимда ўқитувчилар маълумотлар нотўғрилигини айтиб 100 нафар талабалар ичида ноқулай аҳволга солиб қўйган эди.

Портал кутилгандек оммалашгани йўқ. Шу сабабдан қизиқарли маълумотлар, танловлар, ижтимоий сўровлар натижалари, статистикалар, рейтинглар бериб борилиши менимча яхши натижалар беради.

Портал ташкилотчилари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва “Камолот” ЁИҲ Марказий Кенгаши билан ҳамкорликда “Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва унинг афзалликлари” мавзусида жойларда тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошириш бўйича қўшма қарор қабул қилиш лозим. Чунки ушбу ташкилотлар фуқаролар орасида муайян таъсир доирасига эга.

Портал ҳақида мунтазам равишда ОАВ ларда пресс релизлар, кўрсатувлар, эшиттиришлар бериб, мақолалар чоп эттириб туриш лозим.

А.Қодирий номли ЖДПИ.
Тарих факултети, Миллий ғоя,
маънавият асослари ва ҳуқуқ
таълими йўналиши 406-гурух
толиби Фозилов Ғолибжон

www.jizzaxcity.uz

Поделиться

просмотров:39339

Популярные услуги

Отправляется...

Обратная связь

Поля, помеченные * обязательны для заполнения.

Введите надпись на изображении*
Символы не чувствительны к регистру.
Подать обращение

Запись на приём к руководству государственного органа

Предпринимательство

Обратная связь